Москванинг 19 компанияси вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик масалалари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилмоқда, деб хабар бермоқда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси.
Улар юқори технологияли ечимларни, хусусан, биометрик тизимлар, таълим платформалари, ходимларни масофадан ўқитиш, транспорт компаниялари учун интеллектуал тизимларни таклиф этади.
Спутник хабарига кўра, биргина сўнгги олти ой ичида Савдо ваколатхонасига россиялик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилардан Ўзбекистон бозорига киришда ёрдам сўраб 20 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.