Тошкентда реновация дастури доирасида эски уй-жой эгаларига Янги Тошкент ҳудудидан битта хонадон ўрнига иккита алоҳида хонадон таклиф этилиши мумкин. Масалан, 70 квадрат метрли уй эгасига умумий майдони 105 квадрат метргача бўлган иккита хонадон — 45 ва 60 квадрат метрли уйлар берилиши мумкин.
Президентнинг 10 ноябрдаги фармонига кўра, мулкдорларга мавжуд уйи майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жой таклиф этилиши назарда тутилган.
Бироқ бу барчага иккита уй берилади, дегани эмас. Ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилади ва компенсация шартлари мулкдор билан келишилади.