Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда қурилиш муносабати билан 500 дан ортиқ дарахтни кўчириш масаласи муҳокама қилинди

Тошкентда қурилиш муносабати билан 500 дан ортиқ дарахтни кўчириш масаласи муҳокама қилинди

Жамоатчилик эшитувида Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани ҳудудидаги Бобур кўчасини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти билан боғлайдиган ҳамда С.Толипов кўчасига туташ йўл ўтказгичлар қурилиши лойиҳаси доирасида дарахтларни кўчириш масаласи муҳокама қилинди.

Тадбирда Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев иштирок этиб, бу масалага ечим топишда жамоатчилик фикри устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади ва барча томонларни тинглашни таклиф қилди.

Тошкентда қурилиш муносабати билан 500 дан ортиқ дарахтни кўчириш масаласи муҳокама қилинди

Тақдимотга кўра, лойиҳа доирасида дарахтларни кўчириш бўйича «Кўприк қурилиш» акциядорлик жамияти томонидан, Давлат хизматлари маркази орқали Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига мурожаат келиб тушган. Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичи 2023 йил ноябрь ойида якунланиши ва йўл ҳаракати қисман йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Тошкентда қурилиш муносабати билан 500 дан ортиқ дарахтни кўчириш масаласи муҳокама қилинди

Эшитув давомида айни пайтдаги йўл ўтказгич суткасига 36 000 та автомобиль ўтказиш қувватига эга бўлиб, амалда соатига 1500 та автомобиль ҳаракати учун хизмат кўрсатиши айтилди. Қурилаётган йўл ўтказгич эса соатига 6 000 та автомобиль ўтказа олиши, яъни суткасига 144 000 та автомобиль ҳаракатини таъминлай олиши таъкидланди. Бу эса тирбандликнинг олдини олади ҳамда ҳавога чиқадиган чиқинди газларини 4 баробаргача камайтиради.

Маълумот учун, дастлаб 1,4 мингта дарахт ва буталарни кўчириш режалаштирилган, чунки лойиҳа хиёбон ҳудудининг бир қисмини ҳам ўз ичига олган. Лойиҳа дизайни ўзгаргач эса кўчирилиши керак бўлган дарахтлар сони камайган. Айни дамда биринчи босқичда 69 та дарахтни кўчириш режалаштирилган, жами эса 500 дан ортиқ дарахт кўчирилиши мумкин. Ҳар бир кўчирилган дарахт уч йил давомида парвариш қилинади.

Тошкентда қурилиш муносабати билан 500 дан ортиқ дарахтни кўчириш масаласи муҳокама қилинди

Эшитув давомида ОАВ вакиллари мутасаддилардан ўз саволларига жавоб олишди ва жойига чиққан ҳолатда вазиятни ўрганишди.

Жамоатчилик муҳокамаларида ҳар бир кўчирилган дарахт ўрнига 10 тупдан кўчат ўтқазилиши, улар махсус ўғитлар ёрдамида парваришланиши айтиб ўтилди. Расул Кушербаев бу жараённи Экология вазирлиги назорат қилишини таъкидлади.

Киритилди: 21:56 28.09.2023. Ўқилди: 1765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!