Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда қўлга олинган депутат 14 ёшли ўғил болани зўрлаганликда айбланмоқда

Тошкентда қўлга олинган депутат 14 ёшли ўғил болани зўрлаганликда айбланмоқда

Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат, шу кенгашнинг суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссияси аъзоси, Нуриддин Зайнитдинов 13 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

NeMolchi.uz хабарига кўра, у 14 ёшли ўғил болани зўрлаганликда айбланмоқда.

Маълум қилинишича, Нуриддин Зайнитдинов Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда қондириш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Жабрланувчи 14 ёшли ўсмир йигит бўлиб, унинг ота-онаси жиноят ҳақида ички ишлар органларига хабар берган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари депутатга ушбу модда бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳибсга олинганини тасдиқлаган.

Киритилди: 14:07 16.04.2024. Ўқилди: 4644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!