Ижтимоий тармоқлар орқали "ZooFriendsUZ" номли дўконда 4 ойлик макака туридаги маймун – Дилшод сотувга қўйилгани ҳақида хабар берилди.
Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Олмазор тумани инспектори томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, ҳозирги вақтда маймун сотиб юборилганлиги маълум бўлди.
Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлиги учун масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 92 прим 1 моддаси билан БҲМ нинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилганлигини Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг расмий телеграм саҳифаси маълум қилди.