Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда қиймати 1,5 млрд. сўмлик кошона сотувга қўйилди

Тошкентда қиймати 1,5 млрд. сўмлик кошона сотувга қўйилди

Бу “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига пойтахтдан қўйилган энг қиммат турар жой биноларидан биридир.

Ушбу қаср Олмазор тумани МИБ томонидан аукционга қўйилди.

Лотнинг бошланғич нархи 1,5 млрд. сўм этиб белгиланган. Бу E-ijro онлайн-майдони ўз фаолиятини бошлагандан бери турар жой бўлимига қўйилган энг қиммат объектлардан бирига айланди.

Ер участкасининг умумий майдони 0,05 гектар. Икки қаватли уй майдони 327 кв.метр. Унда олтита хона ва ертула бор. Қурилиш йили сифатида 2017 йил кўрсатилган. Юнусобод тумани Чинобод кўчасида жойлашган.

Кимошди савдоси 27 август куни бўлиб ўтса, аризалар 25 августга қадар қабул қилинади. Закалад миқдори 76,5 млн. сўмга тенг.

xs.uz

Киритилди: 16:23 08.08.2019. Ўқилди: 2173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!