Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлим иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро варақаси асосан, қарздор М.А.дан ундирувчи Шайхонтоҳур туман ДСИ ва давлат фойдасига бож билан жами бўлиб 34,4 млн. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.
Қарздор фуқарога қарз суммаларини қоплаши учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, солиқ ва давлат божи қарзи қопланмаган.
Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Мирзаев томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, тегишли ташкилотларга қарздорнинг мол-мулки ҳақида сўровлар юборилган. Олинган жавобларга кўра, қарздор фуқарога тегишли бўлган 2 та автотранспорт воситаси “Malibu 2” ва “Lacetti” аниқланиб, ушбу автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилинган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Malibu 2” жарима майдонидан топилиб, яна жарима майдонига хатланиб, жойлаштирилди.
Ҳозирда автотранспорт воситасини аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда. Савдодан тушган пул маблағлари давлат фойдасига йўналтирилади.