Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда Onix, Spark ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Onix, Spark ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент вилояти Қибрай туманида Onix, Spark ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 24 март куни соат 16:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган D-008 M39 автомобиль йўлининг 813-километрида Onix, Spark ва юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Билдирилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Onix русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда Қибрай тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:37 24.03.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!