Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда мартдан майгача совуқ сув режали ўчирилади

Тошкентда мартдан майгача совуқ сув режали ўчирилади

Тошкентда совуқ сув режали тарзда ўчирилади. Бу ҳақда "Тошкент сув таъминоти" хабар берди.

Режали профилактика ишлари муносабати билан сув қувурлари ва тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши, шунингдек 2026 йил баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтда ичимлик суви босими пасайтирилади ёки вақтинча ўчирилади.

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" маълум қилишича, бир кунлик ўчиришлар 30 мартдан 13 майгача пойтахт туманларида режалаштирилган.

Ичимлик суви босими пасайтирилиши ва ўчирилиш жадвали билан мазкур ҳаволада тўлиқ танишиш мумкин.

Сув бўлмаган ҳудудларга автосув ташувчи машиналар юборилади. Маълумот учун телефон рақамлари:

• Марказий диспетчерлик хизмати: 71 256-10-95, 71 252-60-08; 1054;

• Мирзо-Улуғбек тумани: 71 266-39-53;

• Олмазор тумани: 71 246-99-57;

• Учтепа тумани: 71 274-83-45;

• Яшнобод тумани: 71 293-44-32;

• Юнусобод тумани: 71 235-25-64;

• Сергели тумани: 71 258-96-32;

• Бектемир тумани: 71 295-16-28;

• Чилонзор тумани: 71 277-98-71;

• Шайхонтоҳур тумани: 71 273-52-39;

• Яккасарой тумани: 71 255-05-50;

• Миробод тумани: 71 292-02-78;

• Янгиҳаёт тумани: 71 258-36-42

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!