Бу ҳақда The Telegraph маълум қилди.
Мамлакат ўз Конституциясига ўзгартириш киритди. Унга кўра, агар Ким Чен Ин суиқасд қурбони бўлса ёки бошқарув тизими хавф остида қолса, армия автоматик равишда ядровий зарба бериши шарт.
Бу қарор Эрон раҳбариятининг АҚШ ва Исроил ҳужумлари натижасида йўқ қилиниши фонида қабул қилинди.
Пхеньян Эрондаги воқеалардан хулоса чиқариб, "раҳбариятни йўқ қилиш" тактикасидан ҳимояланмоқчи. Таҳлилчиларнинг фикрича, Шимолий Кореянинг ядровий жавоби асосан Қўшма Штатларга қаратилади.
Шунингдек, Ким Чен Ин Жанубий Корея чегараси яқинида янги турдаги 155 ммли ўзиюрар артиллерия қурилмаларини жойлаштиришни буюрди. Бу қуроллар Жанубий Корея пойтахти Сеулни бевосита нишонга олиш имконини беради, дейилади хабарда.