Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Италия терма жамоаси мухлислари Эрон ўрнига мундиалга боришга қарши чиқди

Италия терма жамоаси мухлислари Эрон ўрнига мундиалга боришга қарши чиқди

Италияда миллий терма жамоанинг Эрон ўрнига Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, маҳаллий мухлисларнинг катта қисми воқеаларнинг бундай ривожига қарши чиқмоқда.

SWG компанияси томонидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг фақат 25 фоизигина Италиянинг Эрон ўрнини эгаллашини қўллаб-қувватлаган. Сўровда қатнашганларнинг 58 фоизи бу ғояга қарши эканини билдирган бўлса, 17 фоизи аниқ жавоб бермаган. Сўровнома мамлакатнинг 800 нафар вояга етган фуқаролари ўртасида ўтказилди.

Қарши чиқаётганларнинг асосий важи — спорт принципларининг бузилишидир. Сўровда қатнашганларнинг қарийб ярми (47 фоизи) саралашсиз мундиалга бориш «терма жамоа ва бутун мамлакат учун шармандалик» бўлишини таъкидлаган. Яна 11 фоиз аҳоли эса Жаҳон чемпионатига йўл олиш Италия футболидаги тизимли муаммолардан эътиборни чалғитади, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон атрофидаги ҳарбий ва дипломатик кескинликлар туфайли ушбу мамлакатнинг турнирдаги иштироки сўроқ остида қолмоқда. ФИФА ва Эрон футбол федерацияси ўртасидаги якуний музокаралар 20 май куни Цюрихда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 19:15. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!