Донецкдаги "Изоляция" махфий қамоқхонаси раҳбарининг собиқ ёрдамчиси Францияда қўлга олинди. Украина фуқароси бўлган бу шахс 2017–2019 йилларда асирларга психологик босим ўтказиш ва қийноққа солишда гумон қилинмоқда. Ҳозирда камида тўққиз нафар жабрланувчи ҳақида маълумот мавжуд.
Собиқ маҳбуслар уни маъмурият ёрдамчиси сифатида кўрсатишган: эркак иқрор бўлишда иштирок этган, зўравонлик ва қийноқларни қўллаган, одамларни камситган ва уларга руҳий босим ўтказган.
Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган. Киев ва Франция ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳамкорлиги натижасида у ушланди ва унга нисбатан уруш жиноятлари бўйича айблов эълон қилинди.
Аввалроқ, "Изоляция" қамоқхонасининг собиқ раҳбари Денис Куликовский 15 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
БМТ маълумотларига кўра, "изоляция"да Украина ҳарбийлари, Украина хавфсизлик хизмати билан алоқада ва "жосуслик"да гумон қилинган шахслар, шунингдек, "ДХР" тузилмалари аъзоларининг ўзлари сақланган.