Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманидаги 331-сонли умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Рустам Неъматов IELTS халқаро имтиҳонидан 8 баллик сертификатга эга бўлди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўқиб тушуниш (Reading) – 8.5
Тинглаб тушуниш (Listening) – 9
Гапириш (Speaking) – 7.5
Ёзиш (Writing) – 6.5
Аввалроқ, андижонлик 4-синф ўқувчиси IELTS дан 7 балл, 10-синф ўқувчи қиз 8.5 балл ва Тошкент вилоятидан мактаб ўқувчиси 8 баллни қўлга киритган эди.