Ўзбекистонда икки ўқувчи қиз таълим муассасасида ўқитувчини калтаклади. Бу ҳақда «Упл.уз» хабар бермоқда .
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса Сирдарё туманидаги 2-мактабда бир неча ҳафта олдин содир бўлган, бироқ ҳозиргина маълум бўлди — воқеа видеога олинди. Кадрларда икки ўрта мактаб ўқувчиси ўқитувчига ҳужум қилганини кўриш мумкин. Маълум қилинишича, таълим муассасасининг бошқа ходимлари уларни ажратишга ҳаракат қилган.
Ўсмирлар ва ўқитувчи ўртасидаги можаро сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими вазиятни ўз назоратига олиб, суриштирув ишларини олиб бормоқда.