Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда коронавирус билан касалланиш нега ошиб кетди? Чунки ёшларимиз карантин қоидаларига амал қилмаяпти

Тошкентда коронавирус билан касалланиш нега ошиб кетди? Чунки ёшларимиз карантин қоидаларига амал қилмаяпти

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳри санитария- эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўринбосари Бобур Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

- Аҳоли орақида коронавирус билан касалланганларнинг кескин ошиб кетиши нима билан боғлиқ?

Хориждаги фуқароларимиз Ўзбекистон ҳудудига кириб келгач, махсус карантин зоналарига жойлаштирилади, яъни улар қариндошлари, дўстлари ва танишлари билан мулоқот қилмайди. Ўша ерда улардан тест текшируви учун таҳлиллар олинади. Шундан сўнг уларга ташхис қўйилади. Натижалар асосида COVID-19 тасдиқланади.

Аҳоли орасида коронавирусга чалинганларнинг кўпайиб кетаётганига сабаб: фуқароларимиз, асосан ёшларимиз карантин тадбирларига амал қилмай қўйди. Тиббий ниқобларни нотўғри тақиш (бурунни очиб), масофа сақламаслик, ёшларнинг кечалари маҳаллалар ва кўп қаватли уйлар тагида йиғилиб бирга вақт ўтказишлари — мана шу сабаблар туфайли Тошкент шаҳрида касалланишлар сони кескин кўпаймоқда.
 

Киритилди: 13:09 13.07.2020. Ўқилди: 4096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!