Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда HOTEL BUSINESS FORUM ўтказилади

A A A
Тошкентда HOTEL BUSINESS FORUM ўтказилади


Жорий йилнинг 29 февраль – 1 март кунлари Тошкент шаҳрида меҳмонхона саноатидаги муҳим тадбир – HOTEL BUSINESS FORUM ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳамда Отелерлар ассоциацияси кўмагида ўтказиладиган макзур тадбир меҳмонхона саноатидаги муҳим воқеа, компания ва етакчи экспертлар учун мулоқот ва тажриба алмашиш майдони бўлади.

Мазкур Халқаро тадбир 2024 йил 29 февралдан – 1 мартгача Inter Continental Tashkent меҳмонхонасида ўтказилади.

Форум инновацион концепцияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни режалаштиришдан бошлаб бозоргача муваффақиятли бизнесга айлантиришга қаратилган.

Бундан ташқари, яшил технологиялар, франшиза сармоя даромадлари, ахборот технологияларининг ўрни, экологик жиҳатлар, меҳмонхона бизнесида хизматларни рақамлаштириш каби масалаларни ёритиш режалаштирилган.

Шунингдек тадбир доирасида меҳмонхона саноатидаги энг яхшиларни аниқлаш ва мамлакатнинг туристик жозибадорлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими ҳам ўтказилади.

Киритилди: 19:48 05.02.2024. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!