Жорий йилнинг 10 апрель куни соат 14:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 2-даражали йўлида Газел русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, руль бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида транспорт воситаси техник шикастланган ва 2 нафар йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликни сўраймиз" - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати баёнотида.