Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда газ босими оширилади — «Ҳудудгазтаъминот»

A A A
Тошкентда газ босими оширилади — «Ҳудудгазтаъминот»

Тошкентда газ қувурларининг ўтказувчанлик имконияти оширилиши ва об-ҳаво шароитининг яхшиланиши муносабати билан газ босими ошиши кутилмоқда, дея «Газета.uz»га маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот» компанияси.

Пойтахтнинг бир қатор туманлари аҳолиси газ босими ошганини «Газета.uz»га тасдиқлади, тармоқда ҳам шу каби хабарлар пайдо бўлди.

Аҳолидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун газ истеъмол қилувчи ускуналар (иситиш қозонлари, газ плиталари ва бошқалар)ни текшириб туриш сўралмоқда.

«Аҳолидан газдан фойдаланиш бўйича хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраймиз. Газ 3- ва 5-иссиқлик марказларига йўналтирилмоқда. Уларга газ таъминоти ходимлари ҳам бириктирилган», — дейилади компания ахборотида.

Газ босими Шайхонтоҳур, Олмазор, Учтепа ва Чилонзордан бошлаб барча туманларда ошиши кутилмоқда.

Киритилди: 20:22 16.01.2023. Ўқилди: 2999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!