Тошкент шаҳрида 18 ноябрь куни фоҳишалик билан шуғулланувчи гуруҳни интернетда реклама қилиб келган блогер қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Прокуратураси, ИИББ Терроризм ва диний экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан 18 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказган. Олиб борилган суриштирувлар давомида ўзини Рома деб таништирувчи ушбу шахс 1988 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Т.М. эканлиги, фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш ва одам савдоси каби жиноий фаолият билан шуғулланувчи гуруҳнинг фаол аъзоси экани аниқланган.
Шунингдек, суруштирув давомида у моддий (ҳар бир эълон учун 50 доллардан 500 долларгача) даромад эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи фоҳишаларнинг массаж ва интим хизмати эълонларини ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойлаб келганлиги аниқланиб, унинг яшаш хонадони тинтувдан ўтказилган.
Тинтув давомида:
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.