Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда эркак шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентда эркак шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентда ўзининг шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ турмуш ўртоғини ўлдирган эркакка ҳукм оқилди. Бу ҳақда «Millar» телекўрсатувида хабар берилди.

Аниқланишича, фуқаролар ўзаро можарони ҳал қилиш учун Бектемир туманидаги «Compass» савдо маркази яқинида учрашишга келишиб олган. Аммо, учрашув вақтида улар ўртасида жанжал келиб чиқган.

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи фуқарога ўткир буюм билан 24 маротаба тан жароҳати етказган. Натижада йигит воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди эркакни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) «ж, л» бандлари билан айбдор деб топди. У 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Киритилди: 15:10 10.07.2024. Ўқилди: 1201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!