Бугун 23 октябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда эркак киши билан яқин алоқага киришадиган 25 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилди

Тошкентда эркак киши билан яқин алоқага киришадиган 25 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилди

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, 25 ёшли самарқандлик Шокир Х. ўзининг қотили билан интернетдаги «Вконтакте» ижтимоий тармоғида танишган.

Марҳумнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда у ўлдирилган кечада жинсий алоқа қилинганлик аломатлари аниқланган.

Интернетда 25 ёшли Шокир. Х. нинг эркак киши бўла туриб эркак жинси вакиллари билан жинсий алоқа қилиши айтилмоқда.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг 12 сентябрь куни соат 11.00 да Шокир. Х. яшаган кўп қаватли уйда яшовчи аёл қон изларини кўрган ва бу ҳақда Шокир. Х. ижарада яшаган хонадон эгасига маълум қилган.

Хонадон эгаси эса Шокир. Х. нинг ўлик ҳолдаги жасадини кўриб, дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилиб қотиллик ҳақида хабар берган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

Қотилликда айбланиб Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи, вақтинча ишсиз 28 ёшли Одилжон Абдулхай ўғли ушланган.

Суриштирув даврида Одилжон. Ю. Шокир. Х. билан интернет орқали танишгани ва 11 сентябрь куни учрашишга келишганини айтган.

Шу куни соат 21.30 да у жабрланувчининг уйига келган.

Ўзаро келишмовчилик натижасида Одилжон. Ю марҳумни қўл ва бўйин қисмига сувенир пичоқ билан жароҳат етказган.

Тошкент шаҳар ИИББ ўз хабарида ушбу жиноятни очишда ёрдам берган такси ҳайдовчисига миннатдорчилик билдирган.

Киритилди: 14:29 18.09.2019. Ўқилди: 5123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!