Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда ер усти метросининг 6- ва 7-метро бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди

A A A
Тошкентда ер усти метросининг 6- ва 7-метро бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди

Тошкент шаҳар Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобил йўли кўчасидан ўтувчи йўл ўтказгич иншоотининг икки тарафидан ТҲАЙга кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичларини қуриш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 6- ва 7-метро бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу муносабат билан, йўловчиларнинг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан "Роҳат 5-метро бекати - Қўйлиқ 7-метро бекати" метро бекатлари оралиғида вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилди.

Мазкур ташкил этилган вақтинчалик автобус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони "ИСУЗУ" русумли автобуслар асосида ҳафтанинг барча кунларига 2 та, йўналишнинг иш тартиби соат 7:00 дан 20:00 га қадар этиб белгиланди.

Киритилди: 22:24 13.07.2022. Ўқилди: 3084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!