Фармонга кўра пойтахтда ҳаво сифати ва экологик барқарорликни ошириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
🔹 Қурилиш майдонлари назорати кучайтирилади.
500 м²дан катта майдонлар бир ҳафтада тўлиқ текширилади. Камида 25% ҳудуд кўкаламзорлаштирилган бўлиши, сув пуркагичлар ишлаши, ғилдерак ювиш ҳавзалари ва материалларни ёпиқ ҳолда ташиш талаб этилади.
🔹 Катта қурилишларда мониторинг станциялари мажбурий бўлади.
1000 м²дан йирик объектлар ҳаво мониторинги ускуналарини ўрнатиб, Экология қўмитаси тизимига улайди. Йўл бўйлари ва ҳовлилардаги яшил ҳудудлар мунтазам ювилади ва суғориш тизимлари кучайтирилади.
🔹 Микроиқлимни яхшилаш бўйича йирик лойиҳалар.
3 ойда шаҳарнинг 4 йўналишида камида 3 тадан сунъий кўл барпо этилади. 2 ҳафтада фавворалар сонини камида икки баробар ошириш дастури ишлаб чиқилади.
🔹 Иссиқхоналар бўйича назорат кучайтирилади.
Бир ҳафтада иссиқхоналарни табиий газ билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилади. 200 м²дан ортиқ иссиқхоналарда экологик талабларни бузиш, чанг тарқатиш ҳолатлари учун жарималар оширилади. Ёқилғи ёқилиши аниқланган тақдирда объектларни давлат фойдасига мусодара қилишни кўзда тутувчи жиноий жавобгарлик жорий этилади.
🔹 Ҳаво тозалагичлар бождан озод этилди.
Маиший ҳаво тозалаш ускуналарини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божи бекор қилинди.