Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида дори воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Юнусобод туманида фуқаро Н.К. ва бошқалар тегишли сифатни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 199 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг қути “Левомер 500 мг” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 13 минг долларга сотган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:42 15.11.2024. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!