29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Cobalt ва LI XIANG автомашиналари ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 22:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мовароуннахр-Маҳадма Ганди кўчалари чорраҳасида 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси ҳамда 2001 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги LI XIANG русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt автомашинасининг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.