Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида BYD дарахтга урилиб ёниб кетди. Бу ҳақда ФВБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 май куни соат 13:30 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасида электромобиль йўл транспорт ҳодисаси содир этган автомобиль ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 13:34 да етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.