Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, жиноятчилар Ш.М.нинг уйида бўлган турмуш ўртоғи Ж.М.ни пичоқ билан қўрқитиб, юзига қўллари билан уриб жароҳат етказиб, уйидан пуллари ҳамда уйига ўрнатилган кузатув камераси хотирасини олиб, ҳовлидаги Ш.М.га тегишли “Нексия” русумли автомашинасига ўтириб воқеа жойидан яширинганлар. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Бўка тумани Ҳўжақўрғон маҳалласидан топилган. Шунингдек кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчилар, Б.М., Б.Қ., А.А., М.Ж., Д.А., А.К. ва Ҳ.Х.лар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.