Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда биринчи Ўзбекистон – Корея халқаро энергетика форуми ўтказилади

Тошкентда биринчи Ўзбекистон – Корея халқаро энергетика форуми ўтказилади

Тошкент шаҳрида жорий йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги, Корея Энергетика агентлиги ҳамкорлигида биринчи Ўзбекистон – Корея халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради UzA.

Анжуманда Ўзбекистон ва Корея ўртасида технологик ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестицион шерикликни мустаҳкамлаш, соҳа мутахассислари алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, инновацион ва барқарор энергетика ечимларини тадқиқ этишга эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, форумда экологик тоза ҳамда самарали энергия тизимларига ўтиш масалалари муҳокама қилинади. Тадбир минтақадаги асосий энергетика муаммоларини ҳал қилиш ва имкониятларни рўёбга чиқариш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Анжуманда Тошкент шаҳридаги Аджу университети, Корея иқлим ўзгариши институти ва Энергетика мутахассисларини тайёрлаш маркази вакиллари, тадқиқотчи-олимлар, манфаатдор ташкилотлар ходимлари иштирок этади.

Киритилди: 23:30 20.05.2025. Ўқилди: 374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!