Тошкент шаҳрида тегишли ташкилотлар автобусда йўл ҳақини тўламаётган йўловчиларга нисбатан кучайтирилган рейд уюштирилмоқда.
Биргина 2025 йилнинг 2 апрель куни давомида чиптасиз ҳаракатланган 162 нафар йўловчилар аниқланиб, уларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Маълумот учун, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-бандига асосан, йўловчининг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.