Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда автобуслар учун газ шохобчалари сони 11 тага қисқартирилди

Тошкентда автобуслар учун газ шохобчалари сони 11 тага қисқартирилди

Қиш мавсумида аҳоли ва стратегик объектларга табиий газ етказиб бериш мақсадида пойтахтдаги автобуслар учун газ шохобчалари сони 33 тадан 11 тага туширилди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилишича, пойтахтда кун давомида 1 000 дан ортиқ катта автобуслар сиқилган табиий газда ҳаракатланади.

Газ шохобчалари сонининг камайтирилиши автобусларда навбатларнинг пайдо бўлишига ва ёқилғи қуйиш вақтларининг узайишига сабаб бўлган.

Ҳаво шароити ва магистраль газ қувурларидаги босим пасайиши ҳам ушбу ҳолатга таъсир кўрсатган. Ҳозирда вазият тунги навбатчилик ва доимий назорат орқали барқарорлаштирилмоқда.

Киритилди: 22:37 25.12.2025. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!