Тошкентда 9-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин юз берди. ФВБ хабарига кўра, ёнғин Мирзо Улуғбек тумани, Қорасу-4 мавзесида содир бўлган.
Ҳозирда воқеа жойида ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа масъул идоралар иш олиб бормоқда.
Қутқарув ишлари давомида 5 нафар фуқаро эвакуация қилинди, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.