Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда 800 нафар фуқарога 209,2 млрд сўм зарар етказган икки МЧЖ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 800 нафар фуқарога 209,2 млрд сўм зарар етказган икки МЧЖ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Терговни ҳар томонлама ва тўлиқ ўтказиш мақсадида IN-FIN-STORY INVEST ҳамда CREDIT HOUSE MCHJ фаолиятидан жабрланган фуқаролардан тезкор штабга мурожаат қилиш сўралмоқда.

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларни шартнома асосида муддатли тўлов билан сотган IN-FIN-STORY INVEST ва CREDIT HOUSE MCHJ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Катта миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Департамент хабарига кўра, тергов доирасида 800 нафар фуқаро жабрланувчи деб топилган бўлиб, уларга етказилган умумий зарар 209 миллиард 263 миллион сўмни ташкил этган. Ҳозирда ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашрапов бошчилигида тезкор штаб ташкил этилган. Унда тегишли мутахассислар жалб қилинган бўлиб, штаб ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида фаолият юритмоқда. Иш кунлари ҳар куни соат 09:00 дан 21:00 гача давом этади.

Терговни ҳар томонлама ва тўлиқ ўтказиш мақсадида IN-FIN-STORY INVEST ҳамда CREDIT HOUSE MCHJ фаолиятидан жабрланган фуқаролардан тезкор штабга мурожаат қилиш сўралмоқда. Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62. Телефон: (71) 231−31−45.

Киритилди: 17:44 27.05.2025. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!