Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 70 кг ортиқ гиёҳванд моддаларни Россияга олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда 70 кг ортиқ гиёҳванд моддаларни Россияга олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Биринчи ҳолатда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўшни республикадан Тошкент орқали Россияга гиёҳвандлик воситаларининг алоҳида йирик партиясини олиб ўтишни режалаштирган жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинди.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги далага яширинган 71 кг 84 грамм гиёҳвандлик моддасини олаётган тўрт нафар шахс қўлга олинади. Гумонланувчилар Россияда яшовчи танишининг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилиб, моддаларни Россияга жўнатмоқчи бўлишган. Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар миқдори 355 420 бир марталик дозага тенг.

Навбатдаги тезкор тадбир Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ҳам ўтказилган. У ерда 8 кг гиёҳвандлик моддасини 150 000 АҚШ долларига сотишга уринган фуқаро ушланади.

Аниқланишича, гумонланувчи гиёҳванд моддаларни танишидан олиб, кейинчалик ноқонуний моддаларнинг асосий манбаи бўлган яна бир шахс қўлга олинади. Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар миқдори 40 000 бир марталик дозага тенг эди.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!