Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қўлга олинди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда эркак киши вояга етмаганга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 17.00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида содир этилган.

1968 йилда туғилган Х.А. вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 14:18 09.06.2023. Ўқилди: 3682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!