Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 6 минг нафар фуқаро электрга тўлов қила олмайдиган бўлди: уларнинг чиқиндидан қарзи бор

Тошкентда 6 минг нафар фуқаро электрга тўлов қила олмайдиган бўлди: уларнинг чиқиндидан қарзи бор

Хабарингиз бор, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли Қонунга асосан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтириш мақсадида янги тартиб жорий этилган. Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳри бўйича чиқинди хизматларидан юзага келган қарийб 2 млрд 239 млн сўм дебитор қарздорлик учун жами 25 минг 121 та абонент “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақамидан “SMS” хабарнома орқали огоҳлантирилди. Ушбу огоҳлантириш юборилганидан кейин 5 (беш) кун ичида қарздорликни бартараф этмаган 6 минг та абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига бугундан вақтинча чеклов жорий этилди. Айни пайтда Тошкент шаҳри кесимида чиқинди хизматларидан жами 582 млн сўмдан ортиқ дебитор қарздорлик мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади.

Маълумот ўрнида: ушбу тартиб 2025 йил 30 июнига қадар бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди. 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб қўлланилмоқда. Санитар тозалаш корхоналари чиқинди тўловларини ҳисоблашда аниқлик ва ҳаққонийлик учун жавобгар ҳисобланади!

Мазкур тартиб жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади.

Ҳурматли абонентлар, сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифатига доир таклиф ва шикоятлар юзага келганда, Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “1205” қисқа рақамига 24/7 режимида мурожаат қилишингиз мумкин.
Мазкур тартиб жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади.

Киритилди: 10:46 11.11.2025. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!