Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда 6 баллдан юқори кучга эга зилзилалар содир бўлиши мумкин

Тошкентда 6 баллдан юқори кучга эга зилзилалар содир бўлиши мумкин

Тошкент шаҳри ҳудудида магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди.

Фанлар академияси Сейсмология институти олимлари томонидан Кучли зилзилалар таъсирида Тошкент шаҳрининг талафотланиш даражасини иқтисодий баҳолаш имконини берувчи рақамли симуляцион модели ишлаб чиқилди.

Олимларимиз яраган ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги 158-сонли «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорида келтирилган вазифалардан биридир.

Тошкент шаҳри ҳудуди сейсмик потенциали юқори бўлган зонада жойлашган бўлиб, ҳудудда магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор. Тарихий ва инструментал маълумотлар базасига кўра шаҳар ҳудудида 1868, 1886, 1924 ва 1966 йиллари магнитудаси М=6.5, М=6.0 ва М=5.3 сейсмик жадаллиги бўйича 7, 8 - 9 баллик зилзилалар қайд қилинган. Шунингдек 1980 йилда магнитудаси М=5.5 бўлган сейсмик жадаллиги 8 баллган тенг Назарбек зилзиласи содир бўлган. Тошкент шаҳар ҳудудини жанубий ғарб йўналишида кесиб ўтувчи Каржантоу тектоник йер ёриғи доимий ҳаракатланиши натижасида кучли зилзилалар содир бўлиб келмоқда. Албатта содир бўлиши муқаррар бўлган 7,8 ва 9 баллик кучли зилзилалар шарҳарга иқтисодий талафотлар йетказган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Тошкент шаҳрида 981 331 та оилалар (уч миллионга яқин киши) 11 258 та кўп қаватли уйларда ва 204,1 мингта якка тартибдаги уйларда истиқомат қилади. Бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Сўнгги вақтларда хорижий мамлакатларда содир бўлаётган кучли зилзилалар йер плиталарининг тектоник силжишлари оқибатида юзага келаётган турли хил талафотлар мамлакатимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш ишларини жадаллаштириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этишни талаб этмоқда. Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, аҳолининг демографик ўсиши, саноат-фуқаролик қурилишлари кенгайиши ҳудуднинг сейсмик талафот потенциалини оширади.

Талафотларни олдиндан аниқлашда замонавий рақамли симуляцион моделлардан кенг фойдаланиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш муаммоларини ҳал қилиш бўйича комплекс ёндошув вазифасини бажаради.

Лойиҳани амалиётга тадбиқ этиш орқали замонавий ИТ-технологиялари асосида Тошкент шаҳрининг муҳандис-геологик шароитини ва бино-иншоотларнинг конструктив турларини ҳамда уларнинг сейсмик заифликларини аниқлаб ҳисобга олган ҳолда ҳудудда содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган 7, 8 ва 9 баллик зилзилалардаги иқтисодий талафотларини баҳолашнинг илмий асосланган симиляцион модели ишлаб чиқилади.

Тадқиқот натижасида грунт ва биноларнинг тизимли тебраниш хусусиятлари аниқланади ва эпицентрал зоналардаги ва ундан ташқарисида сейсмик тебранишларнинг тарқалиши ва сўниш кўрсаткичлари математик моделлаштириш асосида баҳоланади, шунингдек, ҳудуднинг ҳар бир нуқтаси учун зилзиланинг манба параметрлари асосида синтетик акселерограмма яратилади.

Тошкет шаҳри ҳудудида содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган зилзила ўчоғларининг сейсмик хавфи баҳоланади.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини ва уларнинг кучли зилзилалар таъсирида шикастланиш даражасини аниқлашда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ёндашувлар танланади, усуллар, тавсиялар ва баҳолаш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

Шу билан бирга, шаҳар ҳудудида турли даврларда қурилган бино ва иншоотларнинг, хусусий уйларни инобатга олган ҳолда, 7, 8 ва 9 баллик зилзилалардаги сейсмик бардошлик холатлари аниқланади ҳар бир конструктив турдаги бино-иншоотлар учун шикастланиш даражалари баҳоланади ва сейсмик ҳолатини баҳоловчи намунавий паспортлари тузила бошлади.

Тошкент шаҳрида қурилган бино ва иншоотларнинг ҳар бир конструктив тури учун сейсмикбардошлик бўйича маълумотлар базасини яратилади ва уларни ГИС платформасига жойлаштирилади. Ишлаб чиқиладиган кучли зилзилаларни симуляцион моделлаштириш технологияси дастлаб Тошкент шаҳри ҳудуди мисолида, кейин «Рақамли геопортал» ахборот тизими мавжуд шаҳарлар ҳудудлари босқичма-босқич барча вилоят марказлари ва йирик аҳоли пунтлари ҳудудларига жорий этилади. Натижада, қурилиш объектлари учун жой ажратиш ва лойиҳалаш масалаларини ҳал қилишда бўлиши мумкин бўлган кучли зилзилаларда ҳудудларда келтириб чиқарадиган сейсмик талафотлар юқори бўлган ҳудудларда зилзилабардош бино-иншоотларни қуриш ва лойиҳалашда, кучли зилзилаларда йетказиладиган зарарларни камайтириш чора-тадбирларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, аҳоли ва ҳудудни сейсмик хавфсизлигини таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан лойиҳанинг муҳимлиги: Симуляцион моделлаштириш натижасида шаҳар аҳолиси ва ҳудуддаги мавжуд биноларнинг ижтимоий-иқтисодий талафоти баҳоланади. Натижада баҳоланган сейсмик заиф бинолар зилзилабардошлиги оширилиш масаласи ёки ўрнига янги норма асосида бино қуриш масаласи ҳал этилади. Ишлаб чиқиладиган дастурий таъминот ва платформа онлайн режимда автоматик тарзда кучли зилзилалар содир бўлганда грунлар ва биноларнинг тебраниши, сейсмик тўлқинларнинг тарқалиши рангли тасвирларда анимацияланади ва дастлабки талафотлар кўламини миқдорий баҳолаш имкони беради ҳамда фавқулодда вазиятларда қутқарув ва ўқув-тактик бўлинмаларини ҳаракатланиш дастури вазифасини бажаради.

Шунингдек, тадқиқот якунида эришиладиган илмий натижалар Ўзбекистон Республика ҳудуди ва аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларини Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг тадбирларини ўтказилиши аниқ манзиллари, бўлиши мумкин бўлган кучли зилзилаларда эҳтимолий ижтимоий-иқтисодий талафотлар миқдори кўлами асосида олиб борилса, тадбирларда қутқарув бўлинмалар ва зарурий тиббий ва моддий-техник ёрдам воситалари ва кучларини аниқ миқдори белгилаб олиш ва бунинг натижасида талафотларни камайтиришга қаратилган ўқув-машғулотлари ва тадбирларда реал мақсадларга эришилади.

Ишлаб чиладиган услуб, технология, харита ва дастурий таъминотлар вафқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тизими, бўлинмалари ва кадрлар малакасини ошириш ҳамда шаҳар бош режаси, зилзилабардош бино-иншоотларни қурилиш-лойиҳалаш учун дастур вазифасини бажаради, шу билан бирга амалиётда қўллашда жорий этилади.

Киритилди: 17:55 21.05.2024. Ўқилди: 14880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!