Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 4 ёшли бола назоратсиз қолиши оқибатида ёнғин келиб чиқди

Тошкентда 4 ёшли бола назоратсиз қолиши оқибатида ёнғин келиб чиқди

Тошкентнинг Бектемир тумани, Олмос кўчаси 36-уйда ёнғин содир бўлди. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ёнғин ҳақида 8 октябрь, сешанба куни соат 17:57 да хабар келиб тушган.

Воқеа жойига соат 18:05 да иккита ёнғин ўчириш бўлинмаси етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:09 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, ёнғин ўчириш автоэкипажлари юқорида кўрсатилаган манзилга етиб боргунга қадар уй эгасининг 4 ёшли ўғли А.А. ёнғин вақтида олган куйиш тан жароҳати сабабли шифохонага олиб кетилганлиги маълум бўлган.

Ёнғин оқибатида 8 квадрат метр майдонда сомон пресслари ёнган.

Ҳодисага назоратсиз қолдирилган ёш боланинг гугурт ўйнаши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 20:03 10.10.2019. Ўқилди: 1998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!