Ижтимоий тармоқларда Қорақамишда эркак ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура бу борада aniq.uz'га маълумот берди.
Манбага кўра, 2024 йил 2 декабрь куни Олмазор тумани “Гулсарой” МФЙ, Қорасарой 357-уй, 24-хонадонда яшовчи 28.02.1986 йилда туғилган С. Д. Олмазор тумани, “Ислом ота” МФЙ, Қорақамиш 1/2 даҳасида жойлашган 20-сонли оилавий поликлиниканинг орқа томонида жойлашган боғдаги дарахтга арқон билан бўйнидан осиб, ўз жонига қасд қилган.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар олинди ҳамда суд тиббий экспертизаси тайинланди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади.