Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 24 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Тошкентда 24 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. 2 нафар фуқаро Шаржа-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда БААдан олиб келинган, 12 нафар фуқаро Тожикистондан келган ва 1 нафари узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчиси бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган. Уларнинг барчаси карантинга олинган ва коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Соғайганларнинг орасида 6 нафардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан, 5 нафари Сурхондарё вилоятидан, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Фарғона вилоятидан ва 1 нафари Хоразм вилоятидан. Улардан 13 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 709 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 733 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2245 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Киритилди: 15:53 17.05.2020. Ўқилди: 2396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!