Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда 20 ёшли “Малибу” ҳайдовчиси 2 та «Lacetti»га урилиб, ағдарилиб кетди

Тошкентда 20 ёшли “Малибу” ҳайдовчиси 2 та «Lacetti»га урилиб, ағдарилиб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 20 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Маlibu» 2 та «Lacetti»га урилиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 13 январь куни соат 10:00 ларда Юнусобод тумани, Шароф Рашидов кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи (2000 йилда туғилган) Б.М. «Маlibu» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган 1989 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги «Lacetti» ва 1988 йилда туғилган А.Ю. бошқарувидаги яна бир «Lacetti» русумли транспорт воситаларига урилиб, «Malibu» автомобили ағдарилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: 19:04 13.01.2021. Ўқилди: 2540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!