Тошкентда 135 дона магнит шарчаларини ютиб юборган икки ёшли қизалоқ операция қилингани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган.
Қизчанинг ота-онаси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиалига мурожаат қилган. Текширувлар ўтказилганида қориннинг икки ёнида магнитлар йиғилиб қолгани аниқланган.
Шифокорлар консерватив усулда даволашга киришиб, қайд қилдириш орқали шарчалардан 14 донасини чиқариб олган, аммо қолган магнит шарчалар ичкарида қолиб кетган.
Ота-она болани Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келган. Бу ерда гўдак яна бир бор текширувдан ўтказилгач, жарроҳлик амалиёти бошлаб юборилди.
Тўрт ярим соат давом этган мураккаб операцияда шифокорлар саъй-ҳаракати билан қизалоқ қорнидаги 135 та магнит шарчалар олинган.