Бугун 23 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 2 та редуктор ичига яширилган 5 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Тошкентда 2 та редуктор ичига яширилган 5 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг маълум қилишича, 31 ёшли такси ҳайдовчиси 2 дона автоэҳтиёт қисмни Россиядан 200 доллар эвазига Ўзбекистонга олиб келиб берган.

Шунингдек, яна бир фуқаро 150 минг сўм эвазига редукторларни “Навоий” божхона постидан олиб ўтиб беришга рози бўлган. Божхона постидаги текширувларда эҳтиёт қисмлар ичида 5 кг оғирликдаги клефедрон синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 2 нафар шахсга элтиб бериши керак бўлганкурьерр ҳам қўлга олинган.

Таъкидланишича, таксист ҳам, редукторларни божхонадан олиб ўтиб берган киши вакурьерр ҳам эҳтиёт қисмлар ичига гиёҳвандлик воситаси яширилганини билмаган.

Божхона қўмитаси фуқаролардан божхона постлари орқали ўзгаларнинг юкларини олиб ўтиб бермасликни сўрамоқда.

Киритилди: 23:45 22.11.2025. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!