Пойтахтда ёзги мавсумда ёнғин хавфини камайтириш мақсадида қатор чекловлар ва назорат чоралари кучайтирилмоқда.
Умумий овқатланиш шохобчаларида суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланади.
Соат 11:00 дан 17:00 гача ёнилғи қуйиш шохобчаларида йирик тоннажли транспорт воситаларига ёнилғини ташиш, тўкиш ва қуйиш ишларига чеклов жорий этилади.
Маҳаллалар, бозорлар ва кўп қаватли уйларда ёнғин хавфсизлиги назорати кучайтирилиб, махсус техникалар ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар олиб ташланади.