Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ер майдонини ноқонуний расмийлаштириб бериш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, Янгийўл туманида жойлашган ҳамда давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини архитектура ва кадастр тизимларида ишловчи мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 750 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузар сўралган пул маблағи ҳисобидан олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.