Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида "Ҳинд маданияти куни" бўлиб ўтади

A A A
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида "Ҳинд маданияти куни" бўлиб ўтади

29 сентябрь куни қайта таъмирланган Алишер Навоий номидаги кино саройида (собиқ «Панорама») ҳинд маданияти куни ўтказилади.

Тадбир меҳмонлари сирли Ҳиндистон атмосфераси ва шарқона лаззатни ҳис этиш учун ажойиб имкониятга эга бўлишади.

Маданият кунида Tim Kari, Minas connect каби замонавий мусиқа санъати усталари, Matlyuba show, Gulbahor dance show гуруҳлари, шунингдек, ажойиб хонандалар Zara ва Gita Monk иштирок этади.

Меҳмонларни таниқли гуруҳлар ижросидаги ёрқин ҳинд рақслари, эсдалик совғалари ва ўз ишининг усталари тайёрлаган ажойиб мазали таомлар кутмоқда.

Киритилди: 17:46 27.09.2021. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!