Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент вилоятидаги боғчада 1 млрд сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилди

Тошкент вилоятидаги боғчада 1 млрд сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилди

Ўзэнергоинспекция хабар беришича, Бекобод туманида жойлашган “С.Д.” МЧЖ раҳбари А.Г. “Г.Ф.” хусусий боғча биносида умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан тўғри уланган. Натижада жами 1 млрд 83 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келган.

Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида “А.С.”, “О.О.” фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан сув насослари ва электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги тармоқларга тўғридан тўғри улаган.

Оқибатда жами 439,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!