Украина ҳарбий раҳбарияти Россия кучлари шиддат билан олға силжаётган шарқий Донетск вилояти мудофаасини назорат қилувчи қўмондонни алмаштирди.
Генерал Александр Тарнавский генерал Александр Лутсенко ўрнига Донетск оператив-тактик гуруҳи раҳбари этиб тайинланди, деди ҳарбий амалдор.
Лутсенко украиналик ҳарбий блогерлар ва баъзи қонунчилар томонидан Россия қўшинларининг шарқий Донетск вилоятидаги Украина ҳарбийлари ва тинч аҳоли учун муҳим логистика маркази бўлган стратегик аҳамиятга эга Покровск шаҳри томон тинимсиз юришини тўхтата олмагани учун танқид қилинди.
Ўтган ой президент Владимир Зеленский ўзгаришлар зарурлигини айтиб, яна бир қанча генералларни алмаштирди.