Бошқирдистон Украинадаги урушда энг кўп йўқотишларга учраган ҳудуд бўлди.
Россиянинг Украинадаги уруши бошланганидан буён Бошқирдистон энг катта йўқотишларга дуч келди. BBC рус хизмати ва "Медиазона" томонидан очиқ манбаларга асосланиб ўтказилган тадқиқотга кўра, ушбу урушда жами 83 минг 338 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган, шундан 3487 нафари бошқирдистонликдир.

Бошқирдистонда ҳалок бўлганларнинг катта қисми, яъни, 38 фоизи фронтга кўнгилли сифатида йўл олган. Бу кўрсаткич Россия бўйича ўртача миқдордан (22%) қарийб икки баробарга кўпроқ. Улар орасида сафарбар қилинганлар улуши 14 фоизни, маҳбуслар эса 18 фоизни ташкил этади.
Ўлганлар орасида кўпчилик қишлоқ аҳолиси бўлиб, атиги 19 фоизгина 100 мингдан ортиқ аҳолига эга шаҳарларда яшаган. Биргина Иткулово қишлоғидан (аҳолиси 900 киши) 27 киши мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган.
Қурбонлар орасида энг ёши 23 ёшли Айсувак Хасанов бўлса, энг кекса иштирокчи – 60 ёшли Рим Махмутов – августдан бери бедарак кетган.
Таҳлилчилар фикрича, бундай катта йўқотишлар Бошқирдистон аҳолисининг кўпчилиги қишлоқларда истиқомат қилиши ва иқтисодий имкониятлари чекланганлигига боғлиқ. Шу боис кўпчилик армияни ўзининг даромад манбаи сифатида кўрган.
Айни пайтда республикада кўнгиллиларни урушга жалб қилиш учун кучли тарғибот олиб борилган. Бу кўрсаткичлар Россияда урушнинг оғир оқибатлари минтақаларда қандай акс этганини кўрсатади.