Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент вилоятида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.Б. ва О.А.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Р.га 77,9 минг Туркманистон манатини 6 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Чилонзор туманида жойлашган “Korzinka” савдо маркази олдида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.А. ва А.Қ.лар ўзаро тил бириктириб, 213 минг Туркманистон манатини фуқаро Р.га 13 минг АҚШ доллари ва 60 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:48 21.05.2022. Ўқилди: 1748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!