Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалолов ҳақида фикр бирдирди

Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалолов ҳақида фикр бирдирди

Супероғир вазн тоифасида америкалик профессионал боксчи Жаред Андерсон Баҳодир Жалолов ҳақида гапирди.

Андерсон talkSPORT нашри мухбири билан суҳбатда оғир вазн тоифасининг бўлажак етакчилари ҳақида сўз юритди.

"Буни айтиш қийин, чунки бу вазнда битта ўтказиб юборилган зарба туфайли кимдир фаолиятини тугатиши мумкин. Ҳа, жуда қийин. Аммо дивизионимизда бир неча маҳоратли боксчилар бор. Мухлисларга Жастис Ҳуни ёқади.

Менимча, у жуда тажрибали боксчи. Кўрамиз, у нимага эриша олар экан. Баҳодир Жалолов ҳам яхши. Менимча, уни "синдириш" осон иш эмас. Аммо ишончим комил-ки, агар сиз унинг олдинги қўлини айланиб ўтсангиз, жуда содда жанг қилишини кўрасиз", деди Андерсон.

Маълумот учун, 24 ёшли Жаред Андерсон проф рингда 17 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 15 тасида рақибларини нокаутга учратган.

Киритилди: 17:30 02.05.2024. Ўқилди: 9925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!